Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент: Тошкент вилоятини пойтахт билан боғловчи электропоезд лойиҳаси тезлаштирилади

Президент: Тошкент вилоятини пойтахт билан боғловчи электропоезд лойиҳаси тезлаштирилади

Айни пайтда Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтаётган йиғилишда Шавкат Мирзиёев Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл ва Оҳангарон шаҳарларига замонавий электропоезд қатновини йўлга қўйиш ҳамда Тошкент вилоятини пойтахт билан боғлайдиган транспорт линияси лойиҳасини тезлатиш бўйича топшириқ берди.

«Тошкент вилояти аҳолсининг фарзандлари, набиралари Тошкентда ўқийди. Уларнинг йўлини арзон, хавфсиз ва қулай қилмасак бўлмайди. Халқ ўзгаришларни сезиши керак. Маҳкамов (изоҳ — транспорт вазири), 1 ой ичида тегишли қарор лойиҳасини олиб кирасан. Ўзинг тепасида турасан», - деди давлат раҳбари.

Шунингдек, айтилган муаммо ва таклифлардан келиб чиқиб, давлат раҳбари 840 та маҳаллада ички йўллар, 579 тасида ичимлик ва оқова сув, 589 тасида электр ва газ таъминоти, 396 тасида мактаб, боғча ва поликлиника таъмирлаш бўйича икки ҳафтада дастур қабул қилиб, бу борадаги ишларни жадал бошлаш вазифасини қўйди. 

Жумладан:

  • Ташаббусли бюджет доирасида энг кўп овоз олган лойиҳалар учун 150 миллиард сўм ажратиш;
  • Осиё тараққиёт банкининг Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув лойиҳасининг 185 миллион долларлик 3-босқичини бошлаш;
  • ички йўлларни таъмирлашга давлат бюджетидан 155 миллиард сўм, қўшимча маҳаллий бюджетдан 70 миллиард сўм ажратиш топширилди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг