Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги 38-сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Сессия ишида ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, Шерматов Камолиддин Мамурович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Йиғилишда Тошкент вилояти ҳокими в.б. Рустам Холматов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Шуҳрат Мирходиев иштирок этишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter