Тахмина Турдиалиева дунёнинг 100 та аёл меъморлари қаторидан жой олди
Британия меъморлари Қироллик институти (RIBA) томонидан нашр этилган дунёнинг 100 нафар меъмор аёллар фаолияти ҳақидаги китобга ўзбек меъмори Тахмина Турдиалиевани ҳам киритди.
«100 women architects in practice» деб номланувчи китобнинг расмий тақдимоти Лондон шаҳрида жорий йилнинг 23 январь куни ўтказилади. «RIBA» томонидан чоп этилаётган ушбу китобда аёлларнинг архитектуравий муҳитга қўшган ҳиссаси ҳақли равишда эътироф этилади ва бутун дунё бўйлаб аёл-меъморларнинг бой, хилма-хил ва қизиқарли фаолияти ҳақида маълумотлар беради.
Нашрда Тахмина Турдиалиева томонидан пойтахтимизда лойиҳалаштирилган Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Шота Руставели кўчасидаги маъмурий биноси ва Замонавий санъат марказидаги ёзги ҳовлининг сояли конструкцияси ҳақида маълумотлар тақдим этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter