«Талончи ичимиздан чиқди». Зойир Мирзаев Mаҳалла бошқармасининг 2 нафар ходими сирини фош қилди
Бугун вилоят ҳокими Зойир Мирзаев масъуллар иштирокида «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш масалаларини танқидий муҳокама қилган.
«Саховат ва кўмак» жамғармасидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ва беморларга, шунингдек, ОТМда таҳсил олаётган кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига шартнома пулларини тўладик. Аммо талончи ичимиздан чиқди. Mаҳалла бошқармасининг 2 нафар ходими кам таъминланган оилаларнинг номига пул ёздириб, ўзлаштирган. Суриштирувлар тугасин ҳали бошқа одамлар ҳам чиқиб келади ортидан. Ҳали маҳаллалар раислари мурожаат қилмаган фуқароларга ҳужжат расмийлаштирганини қандай оқлайди? Давлатни халққа ёмонотлиқ қилиб кўрсатадиган масъуллар тўлиқ қонун олдида жавоб беради. Виждонли раҳбарлар кўп, виждонсизлари ҳам кам эмас», – деди Зойир Мирзаев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter