Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таиланд ўзбекистонликлар учун 15 июлдан визасиз тартибни жорий қилди

Таиланд ўзбекистонликлар учун 15 июлдан визасиз тартибни жорий қилди

Фото: AndrewEarles.co.uk

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 июлдан визасиз тартибни жорий қилди, деб хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.

Энди ўзбекистонликлар ушбу давлатга 60 кунгача визасиз кириш ҳуқуқига эга. Бунгача Ўзбекистон фуқаролари аэропортга келганларида 60 доллар эвазига 15 кунлик туристик виза олишлари мумкин эди.

Мамлакатимиз Бош консулхонаси маълумотига кўра, муқаддам Таиландга фуқаролари визасиз кириши мумкин бўлган давлатлар сони 57 та эди. Рўйхатга янги киритилган 36 та давлат қаторида Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳам бор.

Янги тартиб барча чегара постлари орқали Таиландга ташриф буюрувчилар учун амал қилади.

Ўз навбатида, мазкур тартиб Таиланд ҳукумати томонидан иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида бир томонлама жорий этилди ва маълум муддатдан сўнг бекор қилиниши ҳам мумкин.

Таиланд ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида ўзаро визадан озод қилиш бўйича ишлаб чиқилаётган ҳукуматлараро келишувлар юзасидан музокаралар давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг