Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тадбиркорлар учун энергия тақчиллиги муаммоси бўлмаслиги лозим — Президент

Тадбиркорлар учун энергия тақчиллиги муаммоси бўлмаслиги лозим — Президент

Фото: Президент матбуот хизмати

Жорий йилда тадбиркорларда энергия таъминоти ва бошқа инфратузилма билан боғлиқ муаммолар бўлмаслиги керак. Буни Президент Шавкат Мирзиёев селектор йиғилиши вақтида алоҳида таъкидлаб ўтди.

Давлат раҳбари ўтган куз-қиш мавсумида электр энергияси муаммоси сабабли тадбиркорликка етган зарарга алоҳида тўхталиб ўтди.

«Электр қуввати паст бўлгани боис, Янгиҳаёт туманидаги 24 та корхонада 2,5 мингта иш ўрни ва экспортдан йилига 25 миллион доллар йўқотилмоқда.

Умуман, республикада инфратузилмадаги муаммолар туфайли, 320 та тадбиркор сўнгги 2 йилда импорт қилган 220 миллион долларлик асбоб-ускуналарини ишга тушира олмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев.

Таъкидланишича, жорий йилда тадбиркорларнинг электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга 560 миллиард сўм ажратилди.

Бундан ташқари, бир ой муддатда муаммоси мавжуд саноат зоналари хатловдан ўтказилиб, электр таъминотини яхшилаш бўйича ишлар бошланади. Бунинг учун яна қўшимча 300 миллиард сўм ссуда маблағлари ажратилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг