Президент янги фармонни имзолади
«Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони имзоланди. Унга кўра кадастр қўмитаси агентликка айлантирилди ва Солиқ қўмитаси таркибига ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Унга кўра:
- Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларини мониторинг қилиш ва шу каби вазифалари, функциялари ҳамда ваколатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилди;
- Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилди;
- 2020 йил 1 октябрдан бошлаб ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзгариши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлишини назарда тутувчи қарорлар, аукцион ва танлов баённомалари, нотариал тасдиқланган битимлар ҳамда бошқа ҳужжатлар Миллий географик ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин кучга киради;
2021 йил 1 январдан бошлаб:
- ер тури, контури, чегараси ва ҳуқуқ эгалари ҳақидаги барча маълумотлар Кадастр агентлигининг онлайн геопорталига киритилади;
- онлайн геопортал Миллий геоахборот тизимига интеграция қилинади;
- ер баланси ва унинг ҳисоботи, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари фақат Миллий геоахборот тизимида юритилади;
- Давлат кадастрлари ягона тизими Миллий геоахборот тизимида шакллантирилади;
- тегишли давлат кадастрлари маълумотлари Миллий геоахборот тизимига фақат телекоммуникация тармоқлари орқали тўғридан-тўғри тақдим этиб борилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter