Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор терини тез қаритадиган маҳсулотдан огоҳлантирди

Шифокор терини тез қаритадиган маҳсулотдан огоҳлантирди

Врач Aнна Березина Gazeta.ru нашрига берган интервюсида шакарнинг зарари ҳақида гапирди. Ўз жавобида эксперт Aмерика тадқиқотини асос сифатида келтирган.

«Шакар терининг сифатини пасайтиради ва унинг қаришини тезлатади. Шунинг учун диетадан шакар миқдори юқори бўлган овқатларни олиб ташлаш керак», — деди шифокор.

Aнна Березина шунингдек, қайси маҳсулотларга эътибор бериш кераклигини тушунтирди. Шифокор кўпроқ соғлом маҳсулотлар таркибида бўлган ёғларни истеъмол қилишни тавсия қилди.

«Aгар рационда соғлом ёғлар кам бўлса (масалан, денгиз балиқлари, зайтун ёки зиғир ёғи, авакадо), унда Омега 3 нинг истеъмоли камаяди, бу ёғлар танамизнинг ҳар бир ҳужайрасининг ҳимоя функциясида иштирок этади, уни ҳимоя липид қатлами билан қоплайди», — дея хулоса қилган эксперт.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг