Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Самарқандда вирус тарқалиши чўққисидан ўтди» — тақсимлаш маркази бош шифокори

«Самарқандда вирус тарқалиши чўққисидан ўтди» — тақсимлаш маркази бош шифокори

Иллюстратив фото

Самарқанд шаҳридаги коронавирус хасталигига гумон қилинган ҳамда тасдиқланган беморларни тақсимлаш маркази бош шифокори Абдулла Абиев вилоятда вирус тарқалишининг чўққиси ортда қолганини «Zarnews.uz» мухбирига маълум қилди.

Унинг қайд этишича, бугунги кунда даволаш ва тақсимлаш марказида COVID-19 касаллигига чалинган ва шу касалликка гумон қилинган 600 нафардан ортиқ бемор даволанмоқда. Айни пайтда марказга Самарқанд шаҳри, Паст Дарғом, Самарқанд, Жомбой, Пайариқ ва Оқдарё туманларидан бошқа ҳудудларга нисбатдан кўпроқ бемор келмоқда.

Абдулла Абиев кейинги 4-5 кунда беморлар сони камаяётгани, жумладан оғир беморлар сони ҳам олдингига нисбатан анча камлигини билдирган.

«Беморлар келиши ва умумий статистикага асосланиб айтиш мумкинки, Самарқанд вирус тарқалишининг чўққи нуқтасидан ўтди. Аммо дунё тажрибасидан кўриниб турибдики, хасталик вақти-вақти билан авж олиши ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Шунинг учун вирус келиб чиқиши билан боғлиқ санитария қоидаларига эътиборсиз бўлишга ҳаққимиз йўқ», — дейди тақсимлаш маркази бош шифокори.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг