Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиядан Ўзбекистонга яқин кунларда чартер рейс бўлиши ёлғон - ТИВ

Россиядан Ўзбекистонга яқин кунларда чартер рейс бўлиши ёлғон - ТИВ

Фото:«Uznews.uz»

Ижтимоий тармоқларда ва Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари орасида яқин кунларда Ўзбекистонга бўладиган чартер рейслари ҳақида ёлғон хабарлар тарқалган.

ТИВ маълумотига кўра, фирибгарлар Ватанга қайтишни истаган фуқаролар ҳақида «маъл­умотлар йиғиш» ва йўловчилар «рўйхати»ни тузишни бошлаб юборган.

«Бу каби ёлғон хабар ва миш-мишларга ишонмаслигингизни ва уларни тарқатмаслигингизни сўраб қоламиз. 2020 йилнинг 30 мартидан 20 апрелига қадар Ўзбекистон Республикасининг барча аэропортлари ёпилиб, авиақатнов тўхтатилмоқда. Элчихона Россияда қолишга имконияти мавжуд фуқароларга коронавирус инфекциясини юқтирмаслик ёки уни тарқатмаслик учун вақтинчалик/доимий яшаш жойларини тарк этмасликларини тавсия қилади. Фуқароларимизни Россияда қабул қилинган коронавирус билан кураш талабларига қатъий амал қилишни, одамлар тўпланган жойлар, айниқса, аэропортларга бормасликни, барча сафарларни қолдириш, ташқи алоқаларни чеклаш ва гигиена қоидаларига амал қилишни сўраб қоламиз»-, дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган фуқаролар ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари лозим. Чартер рейслар ҳақидаги маълумотлар махсус Телеграм каналга жойлаштирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг