Қорақалпоғистонда 516 киши қўлга олинди — Миллий гвардия
АОКАда ўтказилган брифингда Фавқулодда ҳолат даврида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг комендатураси томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаровнинг маълум қилишича, Қорақалпоғистон Республикасидаги тартибсизликларда қатнашганликда гумонланиб, 516 киши қўлга олинган.
Аввалроқ Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида рўй берган тартибсизликларда қурбон бўлганлар ва жароҳат олганлар ҳақида маълумот берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter