Қўқон ва Марғилон кенгайтирилади, Фарғона яна «яшил шаҳар»га айланади
Қўқон ва Марғилон шаҳарлари қўшни туманлар ҳисобига кенгайтирилади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.
Амалдаги давлат раҳбарининг таъкидлашича, 600 гектардан ортиқ ҳудудда йирик уй-жой массивлари ва саноат зоналари ташкил қилинади.
«Фарғона шаҳрида 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган замонавий «Эко шаҳар» барпо этилади. Бунда, 25 қаватгача бўлган уйлар, ижтимоий инфратузилма объектлари, 70 гектар майдонда «Янги Ўзбекистон» боғи бунёд қилинади.
Шу билан бирга, шаҳарда ҳар йили 1 миллиондан дарахт экиб, Фарғонанинг «яшил шаҳар» мақомини қайта тиклаймиз», – деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter