Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирол ва масхарабоз

Қирол ва масхарабоз

Франция қироли Филипп IV (Чиройли) сарой аёнларини йиғади.

— Кундан кунга янги солиқлар ва йиғимлар ўйлаб топаётганимиз ҳамда халқдан йиғиб олаётганимизга қарамай, нега зарур бўлганда нуқул хазинада пулимиз қолмаган бўлади, нега жамғарилмайди?

Ҳамма жим. Шунда халқдан чиққан сарой масхарабози қаердандир бир бўлак муз топиб келибдию, энг пастда ўтирган амалдорга берибди.

— Қиролимизга шуни қўлма-қўл қилиб узатворингизлар, илтимос.

Муз бўлаги тахтиравонга етгунча эриб-эриб, қиролнинг кафтига деярли бир томчи бўлиб етиб борибди.

Филипп бир ўша томчига, бир аёнларига, бир масхарабозга, бир жаллодларга қарайди ва қаҳ-қаҳ уриб кулиб юборади...

Хуллас, воқеа ҳақида шу гаплар бор, холос.

Франция қироли Филипп IV очкўз сарой аёнларини бирма-бир қиличдан ўтказибди деган гап эса йўқ. Тарихда ҳам йўқ.

Демак, ким жаллод қиличига дучор бўлган? Тўппа-тўғри.

Шунақа. Феодализм даврида ортиқча ақллилик қилмаслик керак эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг