Прокуратура Ангренда жасади топилган марҳумнинг ўлими сабабини маълум қилди
10 январь куни Ангрен ИЕСга қарашли дам олиш маскани ҳудудидан оқиб ўтувчи сойдан дам олиш учун келган 70 ёшли эркакнинг мурдаси топилгани ҳақида хабар берилганди.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳумнинг ўлимига умумий ташқи муҳитдаги паст ҳарорат таъсирида организмни умумий совуқ қотиши сабаб бўлганлиги кўрсатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter