Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент қарори: ЎзА бош директорининг мақоми вазирга тенглаштирилди

Президент қарори: ЎзА бош директорининг мақоми вазирга тенглаштирилди

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ходимларининг умумий чекланган сони 155 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимларининг сони 13 нафардан иборат бўлган тузилмаси;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Қорақалпоғистон ахборот агентлиги ходимларининг умумий чекланган сони 13 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимларининг сони 2 нафардан иборат бўлган тузилмаси;

ЎзА томонидан 2022 йил 31 декабрга қадар четдан олиб келинганда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этиладиган техника воситалари рўйхати тасдиқланди.

Шунингдек, ЎзА бош директори ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилиниши;

ЎзА бош директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра вазирга, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари эса тегишлича вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштирилиши;

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра ЎзА бош директори ўринбосарига тенглаштирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг