Пенсия тайинлашни соддалаштириш бўйича президент қарори имзоланди
![Пенсия тайинлашни соддалаштириш бўйича президент қарори имзоланди](https://static.xabaruz.com/crop/1/8/720_460_95_184188001.jpg)
Пенсия тайинлаш жараёни соддалаштирилади. Бу бўйича тегишли қарор президент томонидан имзоланган. Унга кўра:
2022 йил 1 июлдан бошлаб:
- меҳнат стажи, иш ҳақи, олийгоҳда ўқиганлиги ва ҳарбий хизмат даври маълумотлари Пенсия жамғармасининг дастурий таъминоти билан боғланган ҳолда «Ягона меҳнат миллий тизими» орқали электрон тарзда олинади;
- давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олийгоҳда ўқиганлиги ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади;
- давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки ID-карта талаб этилади.
2022 йил 1 январдан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни аҳолига етказиб бериш ҳар 3 йилда ҳудудларда алоҳида тендер асосида танланган тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот томонидан амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter