«Ўзэлтехсаноат» биноси «яшил энергетика» манбаига уланди
Уюшманинг Тошкент шаҳрида жойлашган асосий биносида қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилди. Бу электр энергиясидан янада самарали фойдаланиш ва харажатларни сезиларли тежашга хизмат қилиши айтилмоқда.
Номинал 20 кВт қувватга эга бўлган қуёш фотоэлектрик тизими уюшма биносидаги электр тақсимлаш тизимига уланган бўлиб, нафақат ўз эҳтиёжи учун қўшимча яшил энергия манбаи сифатида, балки ҳудудимизда ўрнатилган электрмобиллар учун қувватлаш ускунасига ҳам уланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter