Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик икки нафар қори Россияга жўнаб кетди

Ўзбекистонлик икки нафар қори Россияга жўнаб кетди

Фото: «muslim.uz»

Жорий йилда ўзбекистонлик қориларни хориж давлатларга юбориш давом этмоқда. Куни кеча 2 нафар қоримиз Россия Федерацияси шаҳарларига жўнаб кетишди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Россия Федерацияси Узоқ шарқ мусулмонлари диний идораси таклифига кўра, Тошкент шаҳридаги «Тўлқин Акром ўғли» масжиди имом ноиби Жамолиддин Қодиров ва «Саид Ваққос ота» масжиди имом ноиби Фазлиддин Мамадалиев Владивосток ва Жанубий Сахалин шаҳарларида мутасадди вакиллар томонидан кутиб олинди.

Қориларимиз Рамазон ойи давомида таровиҳ намозларида Қуръони каримни масжид қавмига хатм қилиш билан бирга диний-маърифий суҳбатлар ҳам ўтказишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг