Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистонга қайтиб, оиламнинг ҳаётини хавфга қўя олмайман»

«Ўзбекистонга қайтиб, оиламнинг ҳаётини хавфга қўя олмайман»

Фото: ЎзА

Айни пайтда Хитойда биология йўналишида илмий фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик докторант Бахтиёр Шералиев коронавируснинг тарқалиши қандай юз бериши ҳақида фикр юритиб, Хитойдаги ўзбекистонлик талабаларга бу ерни тарк этмасликни маслаҳат берди, деб ёзмоқда «Azon.uz».

«Биз айнан мана шундан қўрқяпмиз, яъни борганларни текшириб бера олиш имкони бизнинг Соғлиқни сақлаш тизимида борми ёки йўқми?

Вируснинг инкубацион даври одамнинг иммунитетига қараб 2-14 кун бўлади. Шу вақт оралиғида соғлом одамдек юраверади, лекин атрофдагиларга вирус юқтираверади.

Aэропортдаги тепловизор билан одамни иситмаси борлигини билса бўлади холос. Янги юқтирган одамда иситма бўлмайди ва уни тепловизор сезмайди. Янги юққанда ўпкани рентген қилса ҳам ҳеч нарса чиқмайди.

Шу боис Хитойдан борганларни 14 кун алоҳида изоляция қилиш керак, шу вақт оралиғида соғ турсагина уйига юбориш керак. Aкс ҳолда бутун бошли Ўзбекистонга касаллик тарқалиб кетиши мумкин.

Мана шу боис ҳам кетмасдан шу ерда кутинглар деяпмиз. Бу ерда шароитлари бор, аниқлай олишади, касал бўлса даволаш имконияти Ўзбекистондан яхшироқ. Вазиятга реал қарайлик, масалан мен ҳам уйга қайтгим келяпти, лекин мен оиламнинг ҳаётини хавфга қўя олмайман. Ундан кўра сабр қилиб шу ерда кутаман».

Темур Аъзам

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг