Ўзбекистонда сув муаммосига нималар сабаб бўлаётгани очиқланди
Ўзбекистонда қайси омиллар сув муаммосига энг кўп таъсир қилаётгани маълум қилинди.
Биринчидан, аҳоли сони йилдан-йилга ўсмоқда. Табиийки, сув истеъмоли ҳам катта суръатларда кўпайиб боради.
Ўзбекистон бир йилда ишлатадиган сувнинг 20 фоизигина ўзимизда шаклланади. Қолган 80 фоизи Тожикистон ва Қирғизистондан келадиган дарёлардаги сувга боғлиқ. Аммо бу икки мамлакатнинг ҳам ўз манфаатлари бор. Ҳар иккала давлат электр энергиясини дарёлар бўйида қурилган ГЭСлардан олади.
Иқлим ўзгариши оқибатида мамлакатимиз ҳудудидаги табиий сув ресурслари тобора камайиб бормоқда.
Қолаверса, қишда ёғингарчиликларнинг камайиши, ёзнинг нормадан иссиқ бўлиши сув истеъмоли ҳажмларига ҳам таъсир қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter