Ўзбекистонда Рамазон ҳайити санаси маълум қилинди
Ўзбекистон Республикаси президентининг «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарори имзоланди.
Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24 май якшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, шу кун Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланиши белгиланган.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter