Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони маълум қилинди

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони маълум қилинди

Фото: «Xabar.uz»

2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3,9 млн. нафарга етди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижро этувчи директори Абдулазиз Ҳайдаров маълум қилди.

Қайд этилишича, нафақа ва пенсия олувчилар умумий аҳоли сонидаги улуши 11,2 фоизни ташкил қилган. Шундан, 3,5 млн. нафарга яқини пенсия ва 400 минг нафардан ортиғи нафақа олувчилар.

Йилнинг 1-чорагида 86 535 нафар фуқароларга пенсия ва нафақалар тайинланди. Шунингдек,  4 892 нафардан ортиқ фуқароларнинг пенсия ишларини текшириш натижасида аниқланган 12,0 млрд. сўмлик ортиқча тўловлар ҳисобдан чиқарилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг