Ўзбекистонда гўштни қайта ишлаш кластерлари пайдо бўлиши мумкин. Бунда Бразилия ёрдам беради
Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Бразилиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Антонио Луис Эспиноло Салгадо билан учрашувда ҳамкорликда гўштни қайта ишлаш бўйича кластерлар яратиш таклифини билдирди. Бу ҳақда Ташқи савдо вазирлиги берган маълумотга асосланиб, «Daryo.uz» хабар қилди.
«Кластерлар мол гўштидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқишнинг бутун цикли — чорвачилик, гўштни қайта қайта ишлаш ва гўшт маҳсулотлари, жумладан, консервалар тайёрлаш жараёнларини тўлиқ ишга туширишга имкон беради. Бразилия гўшт ва гўштли маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича дунё етакчиларидан бири ҳисобланади. Бразилия сармоядорлари ва мутахассисларини жалб этиш Ўзбекистонда гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноатини янги даражага кўтаришда кўмак беради», — деди Жамшид Хўжаев.
Жаҳон савдо ташкилотига кўра, Бразилия гўшт ва гўштли маҳсулотлар экспорти бўйича дунёда АҚШдан кейин 2-ўринда туради (2017 йилда — 16 миллиард доллар).
Учрашув давомида жорий йилда Бразилия тадбиркорларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкиллаштириш, Ўзбекистон ва Бразилия ҳукуматлараро комиссиясининг биринчи йиғилишини ўтказиш, йиғилиш доирасида икки давлат ишбилармон доираларининг бизнес-форумини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter