Овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилайдиган фойдали мева
Диетолог Светлана Фус анжирнинг фойдали хусусиятлари бўйича сўзлаб берди.
Унинг сўзларига кўра, мева витаминларга бой, шунингдек, ошқозон-ичак йўлларига фойдали таъсир кўрсатади.
Шифокор анжирни организм учун фойдали овқат деб атади, чунки у клетчаткага бой. Aйнан у овқат ҳазм қилиш тизимини нормаллаштиради, шунингдек, ичакларда яшовчи бактериялар учун пребиотик — озиқ-овқат сифатида хизмат қилади. Шифокор ич қотишида овқат ҳазм қилишни тиклаш учун анжир истеъмол қилишни маслаҳат берди.
«Агар сизда ич қотиши юзага келса анжир истеъмол қилинг. Aммо унинг ортиқча миқдори диарея ва метеоризмни келтириб чиқариши мумкин», — дея огоҳлантирди диетолог.
Аввалроқ қишки мавсумда истеъмол учун фойдали бўлган витаминлар ҳақида маълумот берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter