Олимлар ёғ ва шакарнинг яна бир ножўя таъсирини аниқладилар
Мичиган университети олимларининг аниқлашича, ёғ ва шакар миқдори юқори бўлган таомларни кўп истеъмол қиладиган одамлар хотира ёмонлашишидан азият чекишади.
Тадқиқот Physiology & Behavior журналида чоп этилди.
Ўтган асрда юқори даражада қайта ишланган саноат маҳсулотларидан фойдаланишга нисбатан сезиларли глобал силжиш кузатилди. Хом ашёлардан уйда овқат тайёрлаш ўрнига, замонавий таомлар асосан қайта ишлашнинг бир босқичидан ўтган маҳсулотлардан тайёрланади. Шундай қилиб, таъмни яхшилаш учун кўплаб ингредиентлар шакар ва туз билан қўшимча равишда қайта ишланади.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, ёғ ва шакарга бой озиқ-овқатларни кўп миқдорда истеъмол қилиш хотира функцияларига таъсир қилиши мумкин.
Олимлар 340 нафар иштирокчи иштирокида онлайн тадқиқот ўтказдилар. Улардан турли топшириқларни бажариш ва кундалик ҳаётга оид саволлар билан анкета тўлдириш сўралган.
Натижалар шуни кўрсатдики, ёғ ва шакарга бой озиқ-овқатларни кўпроқ истеъмол қилган иштирокчилар ёмон натижалар кўрсатди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter