Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар: Коронавирус ниҳояланмасдан туриб инсониятни янги муаммо кутмоқда

Олимлар: Коронавирус ниҳояланмасдан туриб инсониятни янги муаммо кутмоқда

Стенфорд университети олимларининг фикрига кўра, Ер сайёрасини яна иқлим ўзгариши сабаб узоқ вақт давом этадиган ўрмон ёнғинлари кутмоқда. Бу ҳақда «Phys.org» га асосланиб «Gazeta.ru» хабар берди.

Экспертларга кўра, одамларнинг хатолари туфайли юзага келган глобал исиш метеорологик шароитларга таъсир қилади ва бу ўз навбатида кучли ўрмон ёнғинларига олиб келиши мумкин.

Сўнгги 40 йил ичида куз ойларида ўрмон ёнғинлари хавфи Калифорнияда икки баравар ошади.

Бундан ташқари, 80-йиллардан бери худди шу ҳудудда экстремал об-ҳаво шароити бўлган куз кунларининг сони икки баравар кўпайди. Ёғингарчилик миқдори қарийб 30 фоизга камайди ва ўртача ҳарорат бир даражадан юқори даражага кўтарилди.

Олимларнинг таъкидлашича, иқлим ўзгариши оқибатлари сайёрамизнинг бошқа минтақаларида, жумладан Австралия ва Россияда ҳам кузатилмоқда. «COVID-19» билан кураш якунида янги бир муаммо пайдо бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг