Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийдан қайтган Бош прокурор Департамент ва МИБ масъулларини яхшигина «тақалади»

Навоийдан қайтган Бош прокурор Департамент ва МИБ  масъулларини яхшигина «тақалади»

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Навоий вилояти хизмат сафаридан қайтган Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев тизимнинг икки тармоғи -  Департамент ва Мажбурий ижро бюроси масъулларини яхшигина   «тақалади».

Гапп шундаки,  куни кеча мамлакат Бош қонун посбони  раислигида ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни таъминлаш юзасидан видеоселектор  ўтказди.  Президент Администрацияси масъул ходимлари, Олий суд, Бош прокуратура, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ҳамда Мажбурий ижро бюроси раҳбарлари, шунингдек, ҳудудий прокуратуралар, Департамент ва Бюро мутасаддилари иштирок этган мазкур тадбирда кун тартибидаги масалалар танқидий таҳлил қилинди.

Маълумки, озиқ-овқат хавфсизлигини, шунингдек қиш − баҳор мавсумида нархларнинг барқарор сақланишини таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини жамғариш ва  «даладан-дастурхонга тамойилини» тўлиқ жорий этиш, нарх-навонинг асоссиз ошишини олдини олиш каби масалалар ихроси устидан назорат Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари   чекига тушган. Ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни таминлаш эса  Мажбурий ижро бюросининг тўғридан тўғри вазифаси ҳисобланади.

Демак, тадбирда Департамент ва МИБ масъуллари  «терлаши» ўз-ўзидан аён.

Шундоқ бўлди ҳам. Айниқса, ҳудудий орган раҳбарлари! Чунки, амалга оширилган муайян ишлар қатори  «дам еб» ётган муаммолар ҳам оз эмас  эканда.

Қайд этилдики, юртимиз деҳқон бозорларида 473 та арзонлаштирилган махсус расталар ташкил этилиб, ишлаб чиқарувчининг ўз нархида маҳсулот сотиши таъминланди, зарур бўлган ҳолларда эса бевосита юк машинасидан савдо қилиш учун шароит яратиб берилди. Ҳар бир бозорга масъул ходимлар бириктирилган ҳолда кунлик мониторинг ўтказилиб, нарх-навонинг ошиши эҳтимоли мавжуд бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи нархида интервенция қилиш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 15 мартидан шу кунга қадар 72,4 минг тонна картошка, 74,1 минг тонна пиёз, 22,6 минг тонна сабзи, 4,8 минг тонна карам, 5,8 минг тонна товуқ гўшти, 13,8 минг тонна гўшт, 63,1 млн дона тухум, 8,6 минг тонна гуруч ва 8,4 минг тонна шакар ишлаб чиқарувчилар нархида бир ҳудуддан иккинчисига интервенция қилинган.

Шунингдек, жойларда ишлаб чиқарувчилар, фермер ва деҳқонлар учун кичик экобозорларни ташкил этиш топшириғига биноан маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ҳудудларда 274 та кичик экобозорларнинг қурилиши бошлаб юборилди, 160 таси эса тўлиқ барпо этилди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Бироқ бу ҳаммаси иш силлиқ кетяпти дегани эмас. Чунки, пандемия ҳамон қиличини ўйнатиб турибди. Бу бало яна қандай ва қанча синовларга гирифтор этади - башорат қилиш ҳатто. Шундай экан, амалга оширилган ишлардан кўра, кўрилажак чоралар ва уларнинг ижроси ҳақида кўпроқ бош қотириш керак. 

Тадбирда суд қарорлари ижросининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинар экан, бу одил судловни таъминлашнинг ажралмас бўғинига айланиши лозимлигини белгилаб ўтди.  Айниқса, 2020 йил якунига қадар жами 5 трлн., шундан давлатга 2 трлн. сўмлик ижро ҳужжатларини ундириш бўйича режа график тасдиқлангани яна бир карра эслатилди. Шунингдек, ўтган 8 кунда эса жами 1,3 трлн. сўм (шундан давлат фойдасига 364,3 млрд. сўм) ундирилгани эътироф этилиши баробарида ҳудудларда ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни таъминлашда сусткашликка йўл қўяётган Бюронинг масъул ходимлари ҳам кескин танқид остига олинди. Ўз ўрнида, тадбирда хатланган мол-мулкларнинг сотилиши, жиноий жарималар ҳамда солиқ қарздорлигини ундириш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш борасида аниқ топшириқлар берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг