Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мадриддаги хорлик, чегарадаги даҳшат: ўнлаб ўзбекистонлик АҚШдан қайтарилди

Мадриддаги хорлик, чегарадаги даҳшат: ўнлаб ўзбекистонлик АҚШдан қайтарилди

Бугун 3 март куни АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 74 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди.

Маълум қилинишича, уларнинг кўпчилиги Мексика орқали Америкага ўтишган. Шунингдек, бир қанча бошқа давлатлар орқали борган фуқаролар ҳам бор. Улар АҚШ ҳудудига киргунича турли қийинчиликларга дуч келишган.

Ана шундай йўллар билан АҚШга борган юртдошимиз ўз бошидан ўтган қийинчиликларини сўзлаб берди:

«Багажимни йўқотиб, тўсатдан Мадридга учганман. Ушбу шаҳарда билет йўқолиб қолиб, 14 кун давомида 400 та ўзбек Мадридда «хор бўлган». Шу ердан Туркияга депорт қилинганмиз. Кейинчалик Гватемалага бордик ва яна ҳаракат қилиб кўрдик. 2 марта чегарадан қайтарилиб, иммиграцион жойда 2 сутка ётганман. Венесуэла фуқаролари билан пиёда 3 кун юрганмиз. У ерда ҳам қочдик, юрдик, ўликларни ҳам ҳамма нарсани кўрдик. Маслаҳат бермайман, Америка шунчаки реклама.

10 минг АҚШ долларига яқин пулим кетди. Июлда уйимдан чиққан бўлсам, август ойида мен ушбу давлатга етиб бордим. Лекин ишлай олмадим. Пул сарфлаб, сарфлаб қайтдик. Бормоқчи бўлганларга маслаҳатим борманглар. Бу шунчаки реклама. Касаллик орттириб қайтасиз. Ҳаммаси ёлғон», - дея таъкидлади ватандошлардан бири.

Таъкидлаш керакки, 2023 йил декабрида ҳам АҚШга кетган 119 нафар ўзбекистонлик ортга қайтарилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг