Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусни юқтирганлар фақат икки қўшни ҳудудда аниқланди

Коронавирусни юқтирганлар фақат икки қўшни ҳудудда аниқланди

2020 йил 26 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 819 (+159) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 149 нафари Тошкент шаҳрида, 10 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар:

Тошкент шаҳрида 214, Тошкент вилоятида 108, Андижон вилоятида 16, Жиззах вилоятида 16, Самарқанд вилоятида 10, Хоразм вилоятида 4 нафар бемор тузалди.

Шу тариқа, юртимизда 51 322 (+368) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизнинг 14 ҳудудидаги даволаш муассасаларида 3045 нафар бемор ушбу касаллик ташхиси билан даволанмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг