Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Келин қайнонасининг картасидан 3,28 млн сўмни ўғирлаб олди

Келин қайнонасининг картасидан 3,28 млн сўмни ўғирлаб олди

Фото: ИИВ Киберхавфсизлик маркази

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшовчи С.М.нинг банк картасидан 3 283 000 сўм пулни номаълум шахс ечиб олган. У қонуний чора кўришни сўраб ички ишларга арз қилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида картадаги пулларни ўзлаштирган шахс Хатирчи туманида яшовчи С.Э. (1981 й.т.), яъни жабрланувчининг келини экани аниқланган.

С.Э. қайнонасининг банк картасини ўғирлаб чиққан ва унинг кодини аввалдан билганлиги сабабли, пулларни ўзлаштирган.

С.Э.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг