Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кечга яқин юртимизда яна юздан ортиқ коронавирусга чалинганлар аниқланди

Кечга яқин юртимизда яна юздан ортиқ коронавирусга чалинганлар аниқланди

Фото: «Yenicag.ru»

2020 йил 26 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 953 (+134) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 71 нафари Тошкент вилоятида, 49 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 308, Тошкент вилоятида 108, Наманган вилоятида 30, Андижон вилоятида ҳам 16, Жиззах вилоятида ҳам 16, Қашқадарё вилоятида 12, Самарқанд вилоятида 10, Хоразм вилоятида 4 нафар бемор тузалди.

Шу тариқа, юртимизда 51 458 (+504) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 041 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг