Жасади ҳаммомда топилган аёлнинг қотили аниқланди
Қашқадарёда 28 ёшли аёлнинг жасади ҳаммомда топилгани ҳақидаги хабарга Бош прокуратура аниқлик киритди.
Хабарда Касби туманининг «Тинчлик» маҳалласидаги уйда ижарада яшаб келган аёл шу йилнинг 16 декабр куни вафот этгани айтилган — 1994 йилда туғилгани тахмин қилинаётган аёлнинг жасади ҳаммомда топилган.
Аёл «Тинчлик» маҳалласидан «Қамаши» маҳалласига турмушга чиққан. Оилавий келишмовчилик туфайли яна ўзи яшаган «Тинчлик» маҳалласига қайтиб, 3 нафар боласи билан ижарада яшаб келган.
Бош прокуратуранинг юқоридаги воқеа юзасида ахборотида таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.
Текшириш давомида аёлни собиқ турмуш ўртоғи қасддан ўлдирганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича 17 декабр куни Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter