Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иссиқ об-ҳаво сақланиб туради — Ўзгидромет

Иссиқ об-ҳаво сақланиб туради — Ўзгидромет

Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 19-21 июнь кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

Бугун кундуз куни ва иш ҳафтаси охиригача Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузги ҳаво ҳарорати 34-39 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 41 даражагача бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади.

Текислик ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларида кечга томон ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда момақалдироқ кузатилади, айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши этимоли бор.

Шарқий йўналишдаги шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чаг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтимизда: асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат кечга томон момақалдироқ бўлиши, шаҳарнинг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-38 даража бўлади.

Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон баъзи жойларда 12-14 м/с гача кучаяди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг