Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ислом Каримов ёдга олинди (фото)

Ислом Каримов ёдга олинди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.

Маросимда Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, пойтахт жамоатчилиги иштирок этди.

Биринчи Президентимизнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг