Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент ҳокимларга 2 кун муҳлат берганди. Навоий ҳокими бу топшириқни бажаришга киришди

Президент ҳокимларга 2 кун муҳлат берганди. Навоий ҳокими бу топшириқни бажаришга киришди

Фото: Xabar.uz

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 7 ноябрь куни тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишлаган видеоселектор йиғилишида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш хусусида ҳокимларга қатор тавсия ва топшириқлар берган эди.

Жумладан, барча вилоят ва туманлар ҳокимлари икки кун муддатда Тадбиркорларга мурожаат қабул қилиши бўйича кўрсатма берилганди. Мазкур мурожаатда тадбиркорлар олдида бундан кейин ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаслиги, ҳудуддаги барча раҳбарлар уларга яқиндан кўмакчи бўлиши, ҳар куни доимий равишда тадбиркорлар масалалари билан шуғулланиши тўғрисида ҳокимлар шахсан кафолат бериши белгиланганди.

Ушбу топшириқ юзасидан кеча, 8 ноябрь куни Навоий вилоят ҳокими Қобул Турсунов ҳамда барча сектор раҳбарлари иштирокида Навоий шаҳридаги «Ёшлар маркази»да вилоятдаги тадбиркорлик ва кичик бизнес вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда ҳоким тадбиркорларга мурожаат қилди.

Фото: Xabar.uz

Йиғилишда вилоятнинг турли ҳудудларидан келган 500 нафардан ортиқ тадбиркор ва ишбилармонлар бизнес юритиш ҳамда тадбиркорликни амалга оширишдаги шарт-шароитлар юзасидан ўз фикр-мулоҳаза, таклиф ва муносабатларини билдирдилар.

Учрашувда 30 нафар тадбиркор турли муаммоли масала билан ҳокимга мурожаат қилди ҳамда тегишли масъул мутасаддилар томонидан кўриб чиқиш учун қатъий вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, йиғилиш давомида 5 нафар тадбиркорнинг муаммоси жойида ўз ечимини топди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг