Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент администрацияси ходими ҳоким этиб тайинланди

Президент администрацияси ходими ҳоким этиб тайинланди

Навоий вилоятининг Нурота туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 31 январь куни халқ депутатлари Нурота тумани кенгашининг навбатдан ташқари 33-сессиясида туман ҳокими лавозимига Азамат Файзиев тайинланган.

Азамат Файзиев бунга қадар Президент администрацияси Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси вазифасида фаолият юритиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Нурота туманининг аввалги ҳокими Умарбек Халилов Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг