Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гурбангули Бердимуҳамедов муҳим кун ҳақида илиқ фикрларини билдирди

Гурбангули Бердимуҳамедов муҳим кун ҳақида илиқ фикрларини билдирди

Фото: «Spiegel.de»

Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида 2021 йил 25 майда — Ашхободнинг 140 йиллиги куни муносабати билан энг биринчи туғилган чақалоқларга қандай исм қўйилиши маълум бўлди. Бу ҳақда «Turkmenportal» хабар бермоқда.

«25 май куни туғилган биринчи ўғил болага Пайтагт ёки Ашхобод, қизга Мержен ёки Мая исмини бериш рамзий маънога эга. Бу пойтахтга муҳаббат, унинг тарихига ҳурмат, халқнинг бахтли ҳаётидан фахрланишни эътироф этишнинг ўзига хос белгиси бўлади», — дейди Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон телевидениесидаги «Ватан»янгиликлар дастури эфирида.

Туркманчадан таржима қилинган «Пайтагт» сўзи «пойтахт», «Мержен» эса «марварид» деган маънони англатади.

Янги туғилган чақалоқларга совғалар бериш, ушбу лаҳзаларни уларнинг оила аъзолари учун унутилмас қилиб ўтказиш учун раҳбарларга керакли кўрсатмалар бериб ўтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг