Феврал ойида ҳам аномал совуқ бўладими? Гидрометеорология хизмати маълумоти

Республика Гидрометеорология хизмати келаётган феврал ойи учун эҳтимолий об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Ўзбекистонда февраль ойининг биринчи ўн кунлигида ҳарорат асосан кечалари 0+5 даража илиқ, баъзи жойларда -2 даража совуқ бўлади. Кундузи ҳарорат +3+8 даража илиқ, баъзи жойларда +10+12 даража илиқ бўлиши, шимолда кечалари -3-8 даража совуқ, кундуз кунлари +2+7 даража илиқ бўлиши кутилади.
Маълум қилинишича, ўн кунлик нисбатан ёғингарчиликка бой бўлади. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин.
Февраль ойининг охиригача ҳарорат кечалари +2+7 даража илиқдан 0-5 даража совуқгача тушади. Шунингдек, кундуз кунлари +2+7 даража илиқдан +12+17 илиқгача ўзгариб туриши кутилади.
Айрим кунларда республика бўйича баъзи жойларда қор ва ёмғир кўринишидаги ёғингарчиликлар кузатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter