Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Собиқ маҳкума қиз ўзини жазо колониясига қайтаришни сўраб мурожаат қилди

Собиқ маҳкума қиз ўзини жазо колониясига қайтаришни сўраб мурожаат қилди

Фото:«Sputnik»

Тошкентда «Ижтимоий шериклик: муаммолар ва истиқболлар»  мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Оила»  илмий-амалий тадқиқот маркази матбуот хизмати хабар берди.

Унда иштирок этган конференция модератори Венера Эрматованинг сўзларига кўра, Фарғона вилоятида яшовчи қиз жазо муддатини ўтаб бўлгач, оилага қайтган ва ўз оиласида ота-онаси, сингиллари томонидан унга салбий муносабатда бўлишгани оқибатида қиз «мен яна жазо колониясига қайтишни хоҳлайман»  деб тегишли жойларга мурожаат қилган. Унинг айтишича, ўз яқинларидан кўра, уни жазо колониясидаги дугоналари яхши тушунишган, кўнглига йўл топа олишган.

Бу каби муаммолар ҳар бир собиқ маҳбусни қийнайди. Турмуш ўртоғи, фарзандлари, қайнона-қайнотаси томонидан ноўрин муносабат билдирилиши оқибатида бу аёллар яна эгри йўлга тушиб қолади. Ишда, оилада, яқинлари қалбида жой эгаллаш улар учун ўта мураккаб, ҳатто тасаввур этиб бўлмайдиган орзуга айланади. Ушбу конференцияда бу каби муаммолар ўртага ташланади. Мавжуд ҳолатларга ташкилотларнинг эътиборини қаратиш бизнинг асосий мақсадимиздир. Бу эса келгусида ижтимоий-психологик, ҳуқуқий томондан ана шундай инсонларнинг жамиятда ўз ўрниларини топишга кўмаклашишимизга кенг йўл очади.

Халқаро ташкилотлар мутахассислари томонидан бошқа давлатларда бу муаммо қандай ҳал этилиши борасидаги тажрибалар ҳам ўрганиб, таҳлил қилинди. Хусусан, Қирғизистон, Тожикистон давлатларидаги аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш масалалари ҳақидаги маърузалар кўпчиликнинг диққат-эътиборини тортди. Конференцияда тегишли ташкилотлар ҳамкорликдаги келгуси режаларни келишиб олишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг