Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоролик тадбиркорларга «ҳаво йўллари»ни ваъда қилган учар қўлга олинди

Бухоролик тадбиркорларга «ҳаво йўллари»ни ваъда қилган учар қўлга олинди

Фото: Xabar.uz

Бухоро шаҳрида тадбиркор ва фуқаролардан 51 000 АҚШ доллари ундирган фирибгар қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда маълум бўлишича, фуқаро Ж.Т. уч нафар тадбиркорнинг ишончига кириб, уларга гўёки «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ билан маҳсулотларни етказиб бериш бўйича ҳамда Чирчиқ шаҳрида «ламинат» ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан шартномалар тузиб беришга ваъда беради. Эвазига эса жами 44 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади.

Устасига фарқи йўқ — ҳаво йўлларими, қурилишми ёки машина бизнес... Муҳими, жарақ-жарақ пуллар. Маълум бўлишича, Ж.Т. фуқаролар Ғ. ва У. ларни ҳам тушириб кетган экан — жами 7 000 доллар. Навбатсиз «Lacetti» машинаси олиб бераман деб ваъданинг каттасини берган. Энди жабрланувчилар пулларини қайтариб олиш учун навбатда...

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади департамент хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг