Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоронинг яна икки туманига янги ҳоким тайинланди

Бухоронинг яна икки туманига янги ҳоким тайинланди

Тўрабоев Миршакар Музаффарович Когон шаҳар ҳокими этиб тайинланди. 

Миршакар Тўрабоев 1982 йилда Пешку туманида туғилган. 2023 йилда Бухоро давлат университетини битирган. Мутахассислиги - молия ва иқтисодиёт.

 Меҳнат фаолиятини Бухоро шаҳар молия бўлими иқтисодчиси сифатида бошлаб, вилоят молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари, вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

Айни пайтга қадар у  Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ҳамроев Ўткир Шомаҳмадович Қоровулбозор тумани ҳокими этиб тайинланди.

Ўткир Шомаҳмадович Ҳамроев 1976 йилда Пешку туманида туғилган. 2000 йилда Бухоро давлат университетини, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини битирган. Мутахассислиги - иқтисодиёт ва давлат бошқаруви.

Меҳнат фаолиятини ҳисобчиликдан бошлаб, Пешку тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи, вилоят рақобат бошқармаси ва давлат активларини бошқариш агентлигинг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида  меҳнат қилган.

У 2021 йилдан бери вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати ахборот -таҳлил гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Аввалоқ вилоятнинг Пешку ва Вобкент туманларига янги ҳокимлар тайинланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг