Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода тўйи бўлган вояга етмаганларнинг ота-онаси жазоланади

Бухорода тўйи бўлган вояга етмаганларнинг ота-онаси жазоланади

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда Бухорода вояга етмаганларнинг тўй маросими акс этган видео тарқалди. Болалар омбдусмани ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди. 

Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан алоҳида кузатувга олинди. 

Ўрганиш давомида аниқланишича, 2008 йилда Шофиркон туманида туғилган А.А. (ўғил бола) 2007 йилда Қоракўл туманида туғилган Р.Н. (қиз бола) нинг ўртасида иккала вояга етмаганнинг оилалари ўзаро келишуви асосида жорий йилнинг 29 июнь куни Бухоро шаҳрида никоҳ тўйи бўлиб ўтган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қоракул туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди.

Бугун, 2 июль куни вояга етмаганларнинг ота-оналари Н.С. ва Н.Қ. ларни МЖтКнинг 47-3 моддаси (Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш) билан маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан ҳужжатлар судга юборилди.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддасига асосан, никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланган. Бу қонуний талабнинг бузилиши боланинг таълим олиш, соғлиғини сақлаш ҳамда жисмоний, ақлий ва маънавий уйғун равишда камол топиши ҳуқуқларига мутлақо зиддир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг