Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сержило Самарқандга фотосаёҳат

Сержило Самарқандга фотосаёҳат

Фото: «Хабар.уз»

Кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд. Бу бежизга айтилган гап эмас.

Самарқанд шаҳри қадимийлик ва замонавийликни ўзида мужассам этган мафтункор шаҳарлардан бири. Айни пайтда шаҳар бўйлаб ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Кўчалари соя-салқин, ҳар қадамда шаҳар кўркига кўрк қўшиб турган гуллар, фавворалар баҳри дилингизни очади.

Ҳар сафар Самарқанд шаҳрига ташриф буюрар эканмиз, шаҳарнинг янгиланганига гувоҳ бўламиз.

Қадим тарихимиздан сўзлаб турган миноралар бизни ўзига оҳанрабодек тортаверади. Ўзингиз билмаган ҳолда ўтмиш воқеаларига сингиб кетаверасиз. Меҳмондўст халқи эса ҳар доим юзларида табассум билан бизни қарши олишдан толмайди.

Бу ерга нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёдан миллатимиз тарихи, ўзлигимизнинг сержило ифодасини кўргани келувчилар бисёр. Бу ерга қадам қўяр экансиз, беихтиёр камерани қўлга оласиз. Ҳар бир фурсатни камерага муҳрлагингиз келади. Ҳеч бир сонияни ўтказиб юбормасликка интиласиз...

«Xabar.uz» фотомухбири Солижон Зоиров Самарқандда бўлиб, ўз таассуротларини фотоларга муҳрлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг