Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

Бугун қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

Фото: «Xabar.uz»

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент, Наманган вилоятларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин, баъзида шамол 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30-35° бўлади.

Пойтахтимизда куннинг биринчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30° атрофида бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20° бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг