Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун ҳудудларда об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

Бугун ҳудудларда об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

Фото: Xabar.uz

Бугун, 16 август куни кутилаётган об-ҳаво эълон қилинди. 

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда шамол эсади. Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Кечаси 23-28 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг