Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун чанг-бўронлари кузатилиши мумкин

Бугун чанг-бўронлари кузатилиши мумкин

Фото: «Xabar.uz»

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилоятида кечга томон баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин, баъзи жойларда шамол 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 32-37° бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 35-37° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23-28° бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг