Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Брифингдан сўнг ОАВ ходимлари қуюқ меҳмон қилинди

Брифингдан сўнг ОАВ ходимлари қуюқ меҳмон қилинди

Фото: Tomchi.ru

Кеча Андижон вилояти прокуратураси оммавий ахборот воситалари ходимлари учун махсус брифинг уюштирди. Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси биносида бўлиб ўтган тадбирда жорий йилнинг ўн ойида амалга оширилган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, ижтимоий тармоқ ва сайтларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган воқеликлар хусусида вилоят прокуратурасининг нуқтаи назари ҳам билдирилди.

Асосан маҳаллий ОАВ ходимларидан иборат саноқлигина журналистлар иштирок этган бўлса-да, тадбир савол-жавоб ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтгани айтилмоқда. Брифинг салкам икки соат давом этгани шунга далолат қилади.

Тадбир ниҳоясида прокуратура ходимлари ҳамкасбларимизнинг қадамларига ҳасанотлар айтиши баробарида «бир пиёла чой»га таклиф этибдилар. Мезбонлар олдиндан тайёргарлик кўриб қўйгани тўкин дастурхон тадбир ўтган жойнинг ўзида муҳайё этилганидан билиш мумкин. Унда иштирок этган манбамиз айниқса девзирадан дамланган палов жудаям хушхўр бўлганини алоҳида таъкидлади.

Дарвоқе, тадбир ҳақида ҳозирча бир-иккита хабар чиқди, холос. Хабарлар мазмунидан паловнинг таъми қаламга урганини сезиш қийинмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг