Бош прокуратура кафедаги ёнғинда ҳалок бўлган 5 киши ҳақида маълумот берди
Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Қизил Шарқ мавзеси 9А-уй Гулистон кўчасида жойлашган «Шовотландия» кафесининг ёқиб юборилиши оқибатида беш нафар фуқаро ҳалок бўлгани, қасддан ёқиб юборган шахс ушлангани ҳақида хабар бергандик.
Бош прокуратура ахборот хизмати «Шовотландия» кафесидаги ёнғинда ҳалок бўлган 5 киши ҳақида маълумот берди.
Маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида 1998 йилда туғилган Ж.Ж. (эркак), 1998 йилда туғилган Х.Х. (эркак), 1961 йилда туғилган Б.А. (аёл), 1999 йилда туғилган М.Б. (аёл) ва 1996 йилда туғилган Ш.А. (аёл) ҳалок бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми «б, в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари маҳкаманинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter