Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бахтиёр Раҳимов вазир ўринбосари этиб тайинланди

Бахтиёр Раҳимов вазир ўринбосари этиб тайинланди

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги.

Президентнинг 2021 йил 9 апрелдаги қарори билан Раҳимов Бахтиёр Абдуғани ўғли Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Тайинловдан олдин Б.Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Давлат божхона қўмитасида турли лавозимларда ишлаб келган.

Аввалроқ, Олимхон Рустамов ҳам вазир ўринбосари этиб тайинланган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг