Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Баҳаво жойда Янги Тошкент шаҳри қурилади

Баҳаво жойда Янги Тошкент шаҳри қурилади

Фото: Milliy mass-mediani qo‘llab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondi

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизими тубдан қайта кўриб чиқилади, деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, 3 минг километр ички йўллар янгиланади, 10 та замонавий кўприк қурилади.

Тошкентнинг оқова тизими шаҳар ҳудудидан ташқарига чиқарилиб, давлат-хусусий шериклик асосида янги тозалаш иншооти барпо этилади.

Келгуси беш йилда Янги Тошкент шаҳрини барпо этишга қаратилган лойиҳани амалга ошириш босқичма-босқич бошланади.

Бутун мамлакатимиз бўйлаб «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси татбиқ этилади. Ҳудудларда ҳар йили камида 200 миллион туп дарахт кўчатлари экилади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида камида 50 гектар майдонда «яшил боғлар» барпо этилади.

Бундан ташқари, шаҳарлар ва туман марказларида ҳар 50-100 минг аҳоли учун жамоат парклари ташкил этилади.

Шу билан бирга, дарахтларни кесишга муддатсиз мораторий жорий қилинади. Бундан буён, парклар ва яшил зоналар ҳудудини бошқа мақсадлар учун ишлатиш қатъиян тақиқланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг